09:37 / 07.11.2015
3606

Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида 12,4 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Форумда дунёнинг 33 давлати фирма ва компанияларининг 560 вакили, инвестиция фондлари ва банклар, шунингдек, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ҳамда молия институтлари вакиллари, олимлар, экспертлар иштирок этди.

Халқаро анжуман доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 104 та битим ва меморандум имзоланди.

Форум якунида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди. Унда халқаро анжуман доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 104та битим ва меморандум имзолангани эълон қилинди.

Шунингдек, бошқа янги инвестициявий лойиҳалар бўйича музокаралар давом этаётгани ҳам қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ форум вақтида Молия вазири Рустам Азимов томонидан Ўзбекистон 2015-2020 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсишини 8 фоиз даражасида сақлаб қолиш ниятида эканлиги маълум қилинган эди.

Top