10:52 / 07.11.2015
3030

Туркманистонда йилнинг 10 ойи давомида ЯИМнинг 7,5 фоизлик ўсиши қайд этилди

Туркманистонда ЯИМ ҳажмидаги ўсиш кўрсаткичлари 2015 йилнинг 10 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг январь-октябрь ойлари натижалари бўйича ўтказилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Иқтисоддаги фаол ўсиш савдо соҳасида қайд этилган (12 фоиз). Бу соҳада чакана савдо айланмаси 19 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 11 фоизга ўсган.

Қурилиш, транспорт-коммуникация ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ўсиши 111 фоиз, маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги ўсиш 106,5 фоизга тенг бўлди.

Ижтимоий соҳалар ривожи учун сарфланган маблағнинг 79 фоизи Туркманистон давлат бюджетидан ажратилган.

Мажлис чоғида Туркманистон президенти фармонига кўра Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Боймурот Ҳожимуҳаммедов соғлигидаги муаммолар туфайли ўз вазифасидан озод этилгани маълум қилинган. Унинг ўрнига Ягшелди Какаев тайинланган.

Шунингдек, президент Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури қурилиши бўйича қарорини имзолаган ва бош вазир ўринбосарига ушбу лойиҳанинг амалиёти бўйича масъулликни топширган.

Top