01:20 / 08.11.2015
4004

Германия бундеслигаси, 12-тур: “Бавария” “Штутгарт”ни тор-мор этди, “Вольфсбург” “Майнц”га юқазди

Германия бундеслигасининг 12-турида “Бавария” футболчилари “Штутгарт”ни 4:0 ҳисобида ўз майдонида мағлуб этди. Голларни Арьен Роббен, Дуглас Коста, Роберт Левандовски ва Томас Мюллер киритди. “Бавария” 36 та максимал очкодан 34 очко йиғиб, ўзининг мусобақа жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳамлаб олди.

Германия бундеслигаси. 12- тур
Бавария – Штутгарт – 4:0
Голлар: Роббен, 11 (1:0); Коста, 18 (2:0); Левандовски, 37 (3:0); Мюллер, 40 (4:0).

Яна бир марказий учрашувлардан бирида “Вольфсбург” меҳмонда “Майнц”га камчилик бўлиб 2:0 ҳисобида ютқазди. Учрашувнинг 13-дақиқасида “бўрилар” ўйинчиси Юлиан Дракслер майдондан четлатилди. “Бўрилар” мағлубиятга қарамасдан, 3-ўринни сақлаб қолдилар.

Майнц – Вольфсбург – 2:0
Голлар: де Бласис, 31 (1:0); Малли, 75 (2:0).
Четлатиш: Дракслер, 13 (Вольфсбург)

Турдан ўрин олган қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд қилинди:

Боруссия М (Мёнхенгладбах) – Ингольштадт 04 (Ингольштадт) – 0:0

Байер – Кёльн – 1:2
Голлар: Марох, 17 (0:1); Эрнандес, 33 (1:1); Марох, 72 (1:2).
Четлатиш: Пападопулос, 53 (Байер).

Хоффенхайм – Айнтрахт Ф – 0:0

Top