07:06 / 08.11.2015
2833

Ҳасан Руҳоний: террорчилик муаммосини дунё даражасида ҳал қилиш керак

Террорчилик муаммосини дунё даражасида ҳал қилиш керак, деб айтди 7 ноябрда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европарламент раҳбари Мартин Шульц билан учрашуви пайтида.

“Агар ҳимоясиз одамларни уларнинг миллий ёки этник мансублигига қарамасдан ўлдириш барчамиз учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат бўлса, унда террорчиликка қарши кураш глобал бўлиши керак. Агар бу биз учун муҳим ва равшан бўлса, унда террорчиликнинг ўсишига ёрдам берувчи шароитларни йўқ қилиш бўйича халқаро ҳамкорлик самарали бўлади”, деб келтирилмоқда Руҳонийнинг айтган сўзлари унинг сайтида.

Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон экстремизмга қарши курашиш бўйича 37 йилдан кўпроқ тажрибага эга. “Айнан шу ҳолат бизни террорчиликка қарши жиддий курашишга ундайди”, деб айтди Руҳоний.

Шу билан бирга Руҳоний турли маданият вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. “Илмий ва маданий, олимлар ва ўқувчилар ўртасида алмашув нафақат икки томонлама даражада, балки бутун халқаро ҳамжамият учун фойдали бўлади”, деб таъкидлади Эрон президенти.

Top