11:07 / 08.11.2015
6510

ОАВ: А321ни уриб туширишда гумон қилинаётган террорчилар Британия шевасида гапирган

Муҳокамалари Буюк Британия разведкаси томонидан тутиб эшитилган ҳамда шу асосда уларнинг А321 самолётини уриб туширишда иштирок этганлиги гумон қилинаётган террорчилар Британия шевасида гапирган. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри ёзмоқда.

“Айни пайтда пайдо бўлаётган хабарларга қараганда, жиҳодчиланинг Британия разведкаси ёзиб олган суҳбатлари Британия шевасида гапирган”, - дейилади хабарномада.

“Биз ҳозир бу хабарларнинг мустақил экспертизасини ўтказа олмаймиз, аммо бу ҳақиқат бўлса, унда бу ИШИД таркибига Британиядан келиб қўшилаётган жангарилар муаммосини янада ўткирлаштиради”, - деди нашрга маълумот берган манба.
Илгарироқ Британия ҳукумати ўзи тўплаган маълумотлар асосида Россиянинг Мисрда қулаган самолёти ҳалокатига теракт сабаб бўлганини эътироф этган эди.

Top