15:26 / 08.11.2015
3620

Польша Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритишга тайёр

“Ўзбекистон 2015” Халқаро инвестицион форуми доирасида Польша-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун Польша иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Гражина Хенцлевская бошчилигида ташриф буюрган делегация таркибида вазирлик ходимлари, шунингдек, мамлакат бизнес доиралари вакиллари бор эди.
Ўтказилган учрашув чоғида икки ўртадаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Польша Ўзбекистонда 2020 йилгача мўлжалланган ривожланиш ва модернизация лойиҳаларига қизиқиш билдираётгани таъкидланди. Польша вакиллари уларда иштирок этиш ниятлари борлигини таъкидлаб ўтишди.

Top