19:57 / 08.11.2015
3967

Сейсмолог: ўзбекистонлик олимлар зилзилани олдиндан аниқлаш борасидаги тадқиқотларга муҳим ҳисса қўшганлар

Ўзбекистонлик сейсмолог олимлар зилзилаларни олдиндан аниқлаш технологияларини яратиш борасидаги тадқиқотларга ўзларининг муҳим ҳиссаларини қўшишган. Бу ҳақда ЎзФА Сейсмология институти лабораторияси раҳбари Турдиали Ортиқов айтиб ўтди.

“Бу масала (зилзилани олдиндан аниқлаш) устида дунё олимлари анчадан бери бош қотиришмоқда ва маълум ютуқлар қўлга киритилган, - деди у “Даракчи” мухбири билан суҳбатда. – Дарвоқе, бу масалани ҳал этишда ўзбек олимларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Бизнинг юртимизда биринчи бўлиб дунё сейсмологик амалиётида кучли зилзилалар юз бериши олдидан ер ости сувларининг кимёвий таркибида муайян ўзгаришлар юз бериши (129-рақамли кашфиёт), шунингдек, бир қанча зилзиланинг бошланғич аломатлари аниқланди. Сейсмология институтимиз олимлари жамоаси минтақамиздаги бир қанча зилзилаларни олдиндан айтиб бера олишди”.

Шу билан бирга, Ортиқов айрим тажрибалар, хусусан, итларнинг зилзилани олдиндан кўрсатиб бера олиши борасидаги текширувлар натижа бермаганини таъкидлади: “Афсуски, Тошкентда юз берган ер силкинишлари арафасида итлар устида ўтказган тажрибаларимиз кутилган натижани бермади”.

Top