10:07 / 08.11.2015
3266

Шарм аш-Шайх аэропорти ходимлари хавфсизлик таъминотида муаммолар борлигини тан олишди

Мисрдаги Шарм аш-Шайх курорт шаҳри аэропорти ходимлари хавфсизлик таъминотида муаммолар борлигини тан олишди. Исмларини ошкор қилишни истамаган шахслар Associated Press мухбирлари билан суҳбатлашишди.
Уларнинг айтишларига қараганда, аэропортдаги скандан чиқарувчи ускуналарнинг катта қисми ишламайди, йўловчилар текшируви эътиборсизлик билан ўтказилади, шу боис тақиқ рўйхатидаги унча-мунча нарсани самолёт бортига бемалол олиб чиқиш мумкин.
Ўз навбатида, раҳбарият бундан бохабарлиги, аммо тегишли чоралар кўрмаётгани таъкидланди.

Top