19:51 / 08.11.2015
5068

Тошкентда телефон ўғирлаган аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ички ишлар бошқармасига 41 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, Каттақўйлиқ маҳалласидаги шоҳбекат олдида номаълум шахс унга тегишли “Nokia” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 26 ёшли аёл содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top