14:18 / 09.11.2015
4075

“Жиззах аккумулятор заводи” АЖ хориждан стратегик шерик қидирмоқда

Тошкентда ўтган халқаро инвестицион форум доирасида “Ўзавтосаноат” АК “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ улушини хорижлик стратегик ҳамкорларга реализация қилиш таклифини айтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, форумда Ўзбекистон автосаноатининг инвестицион салоҳияти ҳақида маълумотлар келтирилди. Мисол тариқасида JV MAN AUTO Uzbekistan сингари бир қанча корхоналардан мисол келтирилди.

Таъкидланишича, Жиззахдаги заводнинг 33 фоизлик улуши хорижлик инвесторга сотилиши кўзда тутилмоқда.

Top