22:42 / 09.11.2015
5840

Bloomberg: Россия санкциялар остида яна бир йил безиён ўтказиши мумкин

Россия Ғарб санкциялари остида яна бир йилни безиён ўтказиши мумкин, бироқ ундан кейин унга анча қийин бўлади, деб таъкидламоқда Россия компанияларининг ташқи қарзлари ҳажмини таҳлил қилган Bloomberg агентлиги.

“Россия яна бир йил санкцияларни писанда қилмаслиги мумкин, ақалли облигациялар бозори нуқтаи назаридан”, деб таъкидламоқда агентлик.

2016 йилда Россия компаниялари тўлаши керак бўлган қарзлар ҳажми 2015 йилдагига нисбатан 44 фоиз камроқ бўлади ва 16,7 млрд долларни ташкил қилади. Бу сумманинг асосий қисми тўғри келадиган давлат компаниялари давлатнинг кўмагига ишонсалар бўлади ва савдолар ҳажмининг 2001 йилдаги минимум қийматларгача тушишига қарамасдан, тўловлар бўйича охирги муддатларни унча катта муаммоларсиз ўтишлари мумкин.

Компаниялар 2016 йилни муаммоларсиз ўтсаларда, 2016-2017 йиллар учун улар умумий ҳисобда 72 млрд долларлик қарзни узишлари керак бўлади ва ана шунда компаниялар жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин, деб айтмоқда агентлик.

Аввалроқ Handelsblatt нашри аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтирмоқчилигини маълум қилганди. Ўз навбатида Кремлда санкциялар борасида “газеталарда бериладиган хабарларга” изоҳ берилмаслиги айтилган.

Top