18:48 / 09.11.2015
2220

Еврогуруҳ яқин кунларда Грецияга 2 млрд евролик ёрдам пули ажратиш ҳақидаги қарорни қабул қилади

Еврогуруҳ Греция томонидан унга 2 млрд евролик янги ёрдам транши ажратиш учун мезонларни бажаришини муҳокама қилади, бу қарор яқин кунларда қабул қилинади. Бу ҳақда иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича еврокомиссар Пьер Московиси айтди.

“Мен Грециядан келдим ва Еврокомиссияга Грециянинг бюджет вазифаларни бажариши бўйича маълумот бердим. Биз ҳозирча 2 млрд евролик кейинги ёрдам траншини ажратиш бўйича келишувга эришмадик, бироқ бу яқин кунларда юз бериши мумкин”, деб айтди Московиси.

Московисининг таъкидлашича, Греция бюджет дефицити ва ишсизлик даражасини камайтиришга муваффақ бўлди, бироқ “бундан ҳам кўпроқ натижалар, бундан ҳам юқорироқ иқтисодий ўсиш суръатлари зарур”.

Top