15:47 / 09.11.2015
3988

«Когалимавиа» ходимлари А321 ҳалокати ортидан оммавий равишда ишдан бўшаб кетмоқда

Мисрдаги авиаҳалокатдан кейин Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясининг 20 нафар стюард ва стюардессалари ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Уларнинг кўпчилик қисми яқинда ишга кирган ходимлар бўлишган.

Шунингдек, бўшаш тўғрисида ариза берганлар орасида тажрибали ходимлар ҳам мавжуд. Улар бу қарорларини қариндошларининг бундай хавфли ишда ишлашга мутлақо қарши бўлаётганини сабаб қилиб келтиришган.

Ходимлардан бирининг қайд этишича, компанияда оммавий равишда ишдан кетиш ҳолати кузатилмоқда. Кадрлар бўлими бошлиғи ҳаттоки уларни расмийлаштиришга улгурмай қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Когалимавиа» компаниясига тегишли бўлган Airbus 321 Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учган самолёт 31 октябрь куни Мисрда ҳалокатга учраганди. Самолёт бортида бўлган 224 нафар, жумладан 217 нафар йўловчи (уларнинг 25 нафари болалар) ҳалок бўлганди.

Top