17:39 / 09.11.2015
8599

NYT: А321 бортида портловчи ускуна бўлгани ҳақидаги янги маълумотлар Путиннинг Сурия бўйича қарорини мустаҳкамлайди

Россиянинг А321 лайнери бортида ИШИД террористлари томонидан портлаш содир этилгани ҳақидаги маълумот Владимир Путиннинг Сурия масаласидаги қатъиятини фақатгина мустаҳкамлаши мумкин, дея ёзмоқда The New York Times газетаси таҳлилчилар фикрига асосланган ҳолда.

Айрим тахминларга кўра, қўпорувчилик акти 2015 йил кузида Россиянинг Яқин Шарқда бошлаган ҳарбий кампанияси учун интиқом бўлиши мумкин. Нашр фикрича, ушбу маълумотлар тасдиқланган тақдирда, Россия ИШИД жангариларига қарши янада фаолроқ кураш олиб боради.

Биринчидан, Владимир Путин Суриядаги авиазарбалар сафида 7 минг нафарга яқин Россия ва Собиқ Иттифоқ мамлакатлари фуқаролари бўлган ИШИД марраларига йўналтирилганини очиқчасига маълум қилган. Фуқаролик авиалайнерига ҳужум эса Россия манфаатлари хавф остида қолганини англатади. Бу Москванинг ИШИДга нисбатан яна қаттиқроқ сиёсат юритишига олиб келиши мумкин.

Иккинчидан, Россия мураккаб вазифаларни адо этишга қодир дунёдаги етакчи давлат эканини кўрсатиб қўйиш учун Яқин Шарқдаги можароларга арашди. Энди у “орқага қадам ташлаш”ни ўзига эп кўрмайди ва яратган образидан воз кечмайди.
Учинчидан, Сурия ва Миср Россиянинг иттифоқчиларидан ҳисобланади, шунинг учун иттифоқчи давлатлар душманлари томонидан уюштирилган қўпорувчилик уларга қарши курашни кучайтиради холос.

“Агарда бу террористик акт бўлса, мўлжал янада баландроқ қўйилади, Суриядаги амалиётлар қиймати ортади”, - дейди сиёсий эксперт Владимир Фролов. Унинг қўшимча киритишича, Россиянинг амалдаги стратегия ИШИД устидан ғалаба қозонишга имкон бермайди.
Экспертларнинг таъкидлашича, айни пайтда Россия жуда эҳтиёткор ҳаракат қилиб, Мисрга зарар етказмасликка уринмоқда. Чунки, россиялик амалдорларнинг сўзларига кўра, айни пайтда Мисрда 80 минг нафар рус сайёҳи ҳордиқ чиқармоқда.

Top