12:58 / 09.11.2015
5774

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2700 сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 10 ноябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 46 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 706 сўм 59 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 7 сўм 54 тийинга арзонлашиб 2 965 сўм 59 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 68 тийинга қимматлашиб, 42 сўм 50 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top