22:35 / 09.11.2015
2485

Патрик Виейра «Нью-Йорк Сити» жамоасига бош мураббий бўлди

Франциялик собиқ футболчи Патрик Виейра расман «Нью-Йорк Сити» жамоасининг янги бош мураббийи сифатида тайинланди.

Айни вақтда МЛС танаффусга чиққани туфайли у ўз вазифасига 2016 йилнинг 1 январидан киришади.

Жамоа сайтида маълум қилинишича, 39 ёшли Виейра билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

Футболчилик фаолиятини "Арсенал", "Ювентус", "Интер" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларда ўтказган собиқ футболчи бу вақтгача "Манчестер Сити" жамоасида болалар мураббийи сифатида ишлаб келаётганди.

Ўтган ҳафтада "Нью-Йорк Сити" жамоаси мавсумдаги муваффақиятсизлик туфайли бош мураббий Жейсон Крейсни ишдан бўшатди.

Қайд этиш керакки, жамоа MLS да Шарқий зонадаги 10 жамоа ичида 8-ўринни эгаллади ва плей-оффга ўта олмади. Жамоада Андрей Пирло, Фрэнк Лэмпард ва Давид Вилья каби тажрибаларни ўз таркибида жамлаганига қарамасдан, яхши натижа кўрсата олмаслиги раҳбариятни ислоҳотга чорлаган.

Top