17:43 / 09.11.2015
4954

Путин: Россия армиясининг жанговар тайёргарлигини оширишга эришдик

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги амалиётлар Россия армиясининг жанговар тайёргарлиги ошганини кўрсатганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий имкониятларини оширди. Бу Сурия раҳбарияти сўрови ва илтимосига кўра ўтказаётган аксилтеррор операцияларимизда ўз тасдиғини топмоқда”, - деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россия мудофаа-саноат комплекси етарли даражадаги маромда ишлаб, Қуролли кучларни янги ракета комплекслари, атом ва кўп вазифали сувости ҳамда сув усти кемалари билан таъминламоқда.

Top