22:39 / 09.11.2015
3536

Россия Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотини Сурия бўйича музокараларга таклиф қилмоқчи

Россия Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотини Венада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича музокараларга чақиришни таклиф қилмоқда, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бизнинг кейинги қадамлар борасида гапирадиган бўлсак, яқин орада Сурия бўйича кенгайтирилган тартибда навбатдаги учрашув бўлиши керак. Фикримча, бу формат Сурия бўйича музокараларни рағбатлантириш учун ягона ташқи формат бўлмаса, унда асосийси бўлади. Унда 20 дан кўпроқ давлат ва ташкилот иштирок этади. Биз 30 октябрда Венада йиғилган иштирокчилар рўйхатига Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотини қўшиш керак деб ҳисоблаймиз”, деб айтди Лавров.

Лавровнинг таъкидлашича, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининнг жараёнда иштирок этиши жуда муҳимдир, чунки “Сурия ва унинг атрофида бўлаётган воқеаларни шиалар ва суннийлар орасидаги ихтилоф сифатида тақдим қилмоқчи бўлаётганлар борган сари кўплаб топилмоқда”.

Аввалроқ Москва Венадаги кейинги учрашувда ўз ҳамкорлари билан Суриядаги террорчилик ташкилотлари рўйхатини келишиб олиш ниятидалиги маълум қилинганди.

Top