16:35 / 09.11.2015
2925

Тожикистонга АҚШ ҳарбий денгиз кучлари вазири ташриф буюрди

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари вазири Рэй Мабус 7 ноябрь куни Тожикистонда бўлди, деб хабар қилди маҳаллий матбуот.
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ва денгиз пиёдалари корпусига бошчилик қилувчи Мабус қисқа муддатли ташрифи чоғида элчихонанинг доимий ходимлари билан учрашиб, АҚШнинг Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш ишига садоқатини яна бир бора изҳор қилди.

Мабус АҚШнинг Душанбедаги элчихонасини қўриқлаб турган денгиз пиёда қисмлари ҳарбий хизматчилари билан учрашиб, уларнинг балида иштирок этган. Ушбу тадбир ҳар йили АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг ташкил топиш санаси муносабати билан ўтказилади.

Top