12:00 / 10.11.2015
2677

Арсен Венгер АПЛнинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи бўлди

Англия премьер лигасида ўтган ойнинг энг яхшилари аниқланди.

Унга кўра, "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер октябрь ойида АПЛнинг энг яхши бош мураббийи сифатида тан олинди.

Унинг раҳбарлигида "канонирлар" октябрь ойида АПЛ доирасида 4та ўйин ўтказди ва барчасини ғалаба билан якунлади: "Манчестер Юнайтед" (3:0), "Уотфорд" (3:0), "Эвертон" (2:1), "Суонси" (3:0). Шунингдек, жамоа ЕЧЛда "Бавария"га қарши 2та ўйин ўтказди ва бирида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчисида 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Англия Лигаси Кубоги доирасида ўтказилган яна бир ўйинда "Шеффилд Уэнсдей"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинди.

Айни вақтда, "Арсенал" АПЛнинг 12 туридан кейин 26 очко жамғарган ҳолда "Манчестер Сити" билан биргаликда 1-2 ўринларни бўлишиб турибди.

Top