09:42 / 10.11.2015
3264

As: «Барселона» 2008 йилда Бенземани унинг характери тўғри келмагани учун сотиб олмаганди

«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 2008 йилнинг ёзида «Барселона»га ўтиши мумкин эди.

As нашрида ёзилишича, каталонияликлар ўша пайтда "Лион" ҳужумчисини 30 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр туришганди, аммо Бенземанинг характери ва атрофидагилар туфайли уни трансфер қилиш фикридан воз кечишганди.

Клуб спорт директори Чики Бегиристайн ўйинчи билан унинг уйида учрашган ва Каримнинг "Барселона"га мослашиб кетиши қийин кечишига ишонч ҳосил қилганди. Орадан 1 йил ўтиб, «Реал» Бенземани 35 миллион еврога сотиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Вальбуэнага нисбатан товламачилик қилишда айбланмоқда.

Top