08:19 / 10.11.2015
3816

Лондон Россияга А321 самолёти фалокати бўйича ҳамма разведка маълумотларини бермаган

Буюк Британия Россияга А321 самолётининг фалокати бўйича разведка маълумотларининг бир қисминигина берган. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд бу ҳолатни унинг давлати ҳамма маълумотлар билан ҳам бўлиша олмаслиги билан тушунтирган.  

“Биз бўлиша оладиган маълумот бор ва биз у билан ҳамкорларимиз билан бўлишдик. Бироқ разведканинг баъзи манбалари муайян сабабларга кўра ошкор этилиши мумкин эмас”, деб айтди Хаммонд.

Хаммонд Россия, Миср ва АҚШнинг ўзида ҳам разведка хизматлари борлиги ва улар табиийки етарлича маълумотларга эга эканликларини таъкидлаб ўтди.

Лондоннинг фикрича, самолётда теракт содир этилган. Буюк Британия разведкаси маълумотларига кўра, терактни ИШИД жангарилари амалга оширган. Буюк Британия Россия билан ушбу тахминни тасдиқловчи маълумотлар билан бўлишишга қарор қилган.

Top