15:33 / 10.11.2015
4314

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларининг 51 фоизи МДҲ давлатларига чиқарилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларининг 51 фоизи МДҲ давлатларига чиқарилади. Бу ҳақдаги маълумот IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида айтиб ўтилди.

Иккинчи ўринда, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълумотларига қараганда, Шарқий Осиё давлатлари турибди – уларга 21 фоиз маҳсулотлар экспорт қилинади.

Европалик истеъмолчиларга эса Ўзбекистон фабрикалари маҳсулотларининг 12 фоизи етказиб берилади. Яқин Шарқ ва Африкага Ўзбекистон текстилининг 8 фоизи, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиёга эса 3 фоизи экспорт қилинади.

Top