12:24 / 10.11.2015
6656

Сурия ва Ироқда 300 тожикистонлик ҳалок бўлди

Тожикистонлик жангарилари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда кўплаб ҳалок бўлмоқда, тирик қолганларнинг кўпчилиги эса юртига қайтмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон разведкаси эълон қилган ҳисоботда айтилди.

Шу бугунга қадар ҳалок бўлган тожикистонликлар сони 300 кишини ташкил қилди, 200 киши ҳозирча тирик.

Таъкидланишича, 1 ой илгари ижтимоий тармоқларда тожик тилида ИШИД тарғиботи олиб борилаётган эди. Лекин бугун тарғиботчиларнинг катта қисми ўлиб кетгани боис ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар янгиланмай қўйган.

Шу билан бирга, душанбелик мустақил журналист Жаҳонгир Собировнинг фикрича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ИШИДдаги Тожикистон диаспораси раҳбари, ўтган йил баҳорида Сурияга кетиб қолган собиқ зобит Гулмурод Ҳалимов жангда яраланганидан сўнг тарғиботни тўхтатганлар. Бундан ташқари, жангарилар ўз телефон рақамлари ва турган жойларини ошкор қилиб қўйиб, Россия авиазарбаларига нишон бўлишдан чўчимоқда.

Top