16:45 / 10.11.2015
3997

Варвара Караулованинг отаси қизини ҳимоя қилиб чиқди

Бир муддат илгари ИШИД таркибига қўшилиш мақсадида Сурияга йўл олиб, Чеченистонда қўлга тушган россиялик қиз, Москва Давлат университети талабаси Варвара Караулованинг отаси Павел қизини бундай ишга ундаган асосий сабаб муҳаббат эканлигини айтди.

“Варянинг айби шундаки, у севиб қолган, мактаб ва спорт билан доимий банд бўлгани боис тескари жинс вакиллари билан етарли даражада алоқа қилмаган”, - деди у қизининг иши кўриб чиқилаётган Москва шаҳар суди йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, қиз ёлловчи билан танишиб қолиб, унга кўнгил қўйган. Бундан фойдаланган экстремист Карауловани Сурияга чорлаган.
“Гап уруш ҳақида эмас, қизим кўнгил қўйган, унга уйланмоқчи бўлган эркак ҳақида кетмоқда, - деди Павел Караулов. – Аммо биринчи учрашувимизда у қайтиб келиб, ўқишни давом эттиришни исташини айтган эди”.

Top