17:02 / 10.11.2015
6416

Хитойлик сузувчи қиз Цин Вэньи 17 ёшида вафот этди

Пекин шаҳрида хитойлик сузувчи қиз Цин Вэньи 17 ёшида қўққисдан вафот этди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Хитой сузиш спортининг "келажаги порлоқ" вакилларидан бири ўзи яшаётган ётоқхонадан жонсиз ҳолда топилган.

Цин Вэньи шу йилнинг октябрь ойи охирида Фуцзянь вилоятида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Хитой ички биринчилигида иштирок этган ва 100 м масофага сузишда олтин медал олганди. У Пекинга қайтгач, доимий равишда шифокорлар назорати остида бўлган, шифокорлар унда алоҳида салбий ҳолатни қайд этишмаганди.

Манбада айтилишича, марҳумнинг қўшнилари унинг хонасида қаттиқ чинқириқни эшитишган. Қўшнилар унга ёрдам кўрсатиш учун етиб боришганида Цин Вэньи ҳушсиз эди. Ярим соат ўтгач, шифокорлар унинг ўлимини қайд этишди.

Top