00:28 / 11.11.2015
3307

АҚШ “Аш Шабоб” гуруҳи етакчилари тўғрисидаги маълумотлар учун пул мукофотлари эълон қилди

АҚШ “Аш Шабоб” террорчилик гуруҳи етакчилари тўғрисидаги ҳар бир маълумот учун пул мукофоти эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида маълум қилинган.

Маълумотда қайд этилишича, АҚШ давлат котиби Жон Керри Абу Убайднинг турган жойини маълум қилганга 6 млн долларгача, Махад Карат, Муаллим Довуд ва Хасан Афгулар тўғрисидаги маълумот учун 5 млн долларгача, Муаллим Салмон ва Аҳмад Имон Али учун 3 млн долларгача пул мукофоти эълон қилган.

Top