12:38 / 11.11.2015
6517

Бабаян терма жамоанинг КХДРга қарши ўйин учун 23 футболчилик таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин учун 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилди.

Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, йиғинга чақирилган Илҳом Шомуродов, Одилбек Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов ва Бобурбек Йўлдошев каби футболчиларга жавоб бериб юборилган.

Қуйида терма жамоанинг 23 футболчидан иборат таркиби келтириб ўтилган:

Дарвозабонлар
1. Александр Лобанов (“Пахтакор”)
2. Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”)
3. Игнатий Нестеров ("Локомотив”)

Ҳимоячилар
4. Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”)
5. Егор Кримец (“Пахтакор”)
6. Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой)
7. Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
8. Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”)
9. Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия)

Ярим ҳимоячилар
10. Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия)
11. Сервер Жепаров (“Ульсан”, Жанубий Корея)
12. Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб”, БАА)
13. Фозил Мусаев (“Сепаҳон”, Эрон)
14. Сардор Рашидов (“Ал-Жайиш”, Қатар)
15. Санжар Турсунов (“Ворскла”, Украина)
16. Станислав Андреев ("Пахтакор”)
17. Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”)
18. Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)
19. Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”)

Ҳужумчилар
20. Марат Бикмаев (“Локомотив”)
21. Игор Сергеев (“Пахтакор”)
22. Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)
23. Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон)

Top