00:36 / 11.11.2015
3467

Бенедикт Камбербэтч Британия империяси ордени билан тақдирланди

Буюк Британия қироличаси актёр Бенедикт Камбербэтчни Британия империяси ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Актёр бу орденга ўз фаолиятидаги муваффақият ва хайр-саховати сабаб муносиб кўрилган.

Камбербэтчнинг сўзларига кўра, у қироличани илк бор кўриши ва бу унинг учун катта шараф. Букингем саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида унга рафиқаси Софи Хантер ҳамроҳлик қилди.

Ўша куни у Лондоннинг “Барбикан” театрида “Гамлет” спектакилидаги бош ролни ижро этди.

Top