14:00 / 11.11.2015
4412

Дариға Назарбоева: Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизимидан шифокорлар ҳам, фуқаролар ҳам норози

Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизимидан шифокорлар ҳам, фуқаролар ҳам норози, деб ҳисобламоқда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Дариға Назарбоева.

“Биз бугун аҳолининг кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати, тиббий ёрдам имкониятлари даражасидан шикоятлари каби камчиликлар ҳақида гапироқдамиз. Умуман олганда катта даражада норозилик ва қониқмаслик кузатилмоқда. Ваҳоланки, бундан икки томон – ҳам шифокорлар, ҳам фуқаролар норози”, деб айтди Назарбоева Остона акиматида (ҳокимиятида) бюджет соҳаси ишчилари билан учрашув пайтида.

“Соғлиқни сақлаш тизимида шак-шубҳасиз камчиликлар мавжуд. Муаммолар ҳал қилишни талаб қилади. Соғлиқни сақлаш каби катта соҳада бир соатда кескин ўзгаришлар ва яхши ҳаёт келмайди. Бу ҳар доим вақт талаб қиладиган жараёндир. У катта харажатлар, инсоний ва молиявий захираларни ва бошқа шу кабиларни талаб қилади. Шунинг учун бу ерда сабр қилишимизга тўғри келади”, деб қўшимча қилди Назарбоева.

Назарбоеванинг таъкидлашича, хорижда тиббий ёрдам олишни истовчилар тобора кўпайиб бормоқда.

“Пуллар топиб, навбатда туриб, исталган йўл билан хорижга бормоқдалар. Ваҳоланки, кўпчилик хорижий экспретлар бизнинг шифокорларнинг тайёргарлик даражаси анча юқорилиги, кўплаб операцияларни бизда ҳам ўтказиш мумкинлиги, бекорга пул сарфлаб четга кетаётганимизни айтмоқдалар. Шунга қарамай камчиликлар бор. Бунда гап тиббиёт ходимлари билим даражаси пастлиги, ходимларнинг паст даражадаги тайёргарлиги ҳақида кетмоқда”, деб қўшимча қилди Назарбоева.

Назарбоеванинг айтишича, охирги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бир неча баробарга ортган. Бунинг эвазига янги шифохоналар, янги клиникалар очиш, энг замонавий тиббиёт ускунлари сотиб олиш имкони пайдо бўлди. Бироқ шунга қарамай, аксарият тиббиёт муассасалари бинолари авариявий ҳолатда, эски ҳолатда қолмоқда.
Назарбоеванинг фикрича, бу муаммолар тезлик билан ҳал қилиниши лозим. Унинг айтишича, бу муаммоларни ҳал қилиш учун янги механизмлар зарур.

“Шунинг учун 2016-2019 йиллар учун соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг янги давлат дастурини қабул қилиш таклиф қилинмоқда”, деб қайд қилиб ўтди Дариға Назарбоева.

Top