19:06 / 11.11.2015
2699

Фабрегас «Челси» футболчилари ҳамон Моуриньога ишонч билдираётганини маълум қилди

Англиянинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас жамоадаги ҳозирги вазият борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Челси»да ҳаммадан ҳам кўп Азар, Диего Коста ва мени танқид қилишмоқда. Аммо бунга аста-секин кўникиб бормоқдамиз».

«Чемпионатдаги ишларимиз яхши йўналишда давом этмаяпти. Ўтган мавсумда биз жами бўлиб тўртта учрашувда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда эса ҳозирнинг ўзидаёқ еттита мағлубиятни қабул қилиб бўлдик».

«Моуриньо – ғолиб, у мағлубиятга учраган пайтимизда худди бизга ўхшаб жуда хафа кўринишда уйига қайтади. Биз қайд этаётган натижалар бизнинг даражамизга ва биз кутган талабларга тўғри келмайди».

Моуриньо бизга ишонади, биз эса унга. Кимдир бунинг акси деб гапираётган бўлса, бу ёлғон. Моуриньо билан муносабатларим яхши. Шунчаки одамлар жамоада ҳаммаси ёмон бўлса, қанақадир тарих қидиришга тушиб кетишади», – дея гапириб ўтди Фабрегас.

Top