23:41 / 11.11.2015
3380

Ироқ коалицияни ИШИДга қарши ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди

Ироқ хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раиси раиси Ҳаким аз-Зомил бошчилигидаги Ироқ парламенти делегацияси Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков билан учрашувда Ироқда ИШИДга қарши халқаро коалицияни фаоллашишга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

“Сурия ва Ироқ тоғ ёки дарё кўринишидаги табиий тўсиқлар бўлмаган ҳудуд ҳисобланади ва ИШИДга қарши курашнинг вазифаси Сурияда ҳам, Ироқда ҳам кураш олиб боришни назарда тутади, акс ҳолда ИШИД кучлари Сурияда талофат кўрса, улар чўл ҳудудлари бўйлаб осонликча Ироққа ўтиши ва у ердан бошпана топиши мумкин”, деб айтди Пушков Ироқ делегацияси аъзоларига иқтибос келтирган ҳолда.

Пушковнинг айтишича, ироқлик депутатлар нафақат Сурияда операция ўтказиш зарурлигини, балки Ироқда ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалициянинг фаоллашиши кераклигини айтишди.

“Улар икки томондан ҳаракат қилиш кераклигини, Россия Сурияда муваффақиятли ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани ва халқаро коалиция фаоллашиши кераклигини, акс ҳолда Сурияда талофат кўраётган ишидчилар Ироққа ўтиб олиб, яна Сурияга қайтиши мумкин ва муаммо ҳал бўлмаслигини айтишди”, деб таъкидлаб ўтди Пушков.

Пушковнинг таъкидлашича, иккала томон ҳам Россияда ҳам, Ироқда ҳам АҚШнинг ИШИДга қарши курашга қизиқиши қанчалик жиддийлиги борасида ойдинлик йўқлигини сезишмоқда. Бу ҳолат авваламбор Ироқда хавотир уйғотмоқда, чунки мамлакатнинг 4 та вилояти ва бир қатор йирик шаҳарлари ИШИД томонидан босиб олинган.

Top