10:18 / 11.11.2015
2633

Қозоғистон аҳолиси учун LiveJournal платформасига кириш имкони 4 йилдан сўнг қайтиб берилди

Қозоғистон ҳукумати мамлакат фуқаролари учун 2011 йилда ёпиб қўйилган “Тирик журнал” блог-платформасини қайта ишга туширди. Бу ҳақда “Gazeta.Kz” хабар бермоқда.

Республика алоқа қўмитасининг маълум қилишича, LiveJournal маъмурияти “қонунга зид материаллар”ни ўчириб ташлаган.
Тўрт йил муқаддам Остона суди мамлакат фуқаролари учун минглаб блоглар сервисини “терроризм ва диний экстремизм пропагандаси ҳамда омма эътиборига теракт уюштириш ва портловчи қурилмалар ясашни ҳавол этиш каби айбловлар қўйиб” ёпиб қўйганди.

Қўмита қарори 11 ноябрдан кучга киради.

Top