18:47 / 11.11.2015
3704

Тошкентда темир йўл транспортида ресурс тежамкор технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади

2015 йил 14-15 декабрь кунлари Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институтида темир йўл транспортида Ресурс тежамкор технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича хорижий халқаро ҳамжамияти олимлари иштирокидаги Республика илмий-техник анжумани ўтказилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси матбуот хизмати хабар тарқатган.

Илмий анжуманга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари, ҳудудий темир йўл узеллари, таркибий бўлинмалари бошлиқлари ва мутахассислари, Ўзбекистон, МДҲ ва хорижий давлатларнинг транспорт олий таълим муассасалари олимлари, профессор-ўқитувчилари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари – темир йўл транспорти учун техник манбаалар ва технологиялар яратувчилари таклиф этилган.

Анжуманда қатнашиш учун ташкилий қўмитага ариза билан мурожат қилиш лозим бўлади.

Янги йўналишларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ташиш жараёнининг ресурс талабчанлигини пасайтириш усулларини таҳлил қилиш ҳамда транспорт соҳасида ресурс тежамкорлик дастурига киритиш учун берилган таклифларни муҳокама қилиш ушбу анжумннинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Анжуман шўъбалари:
  -  Ташиш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда ресурс тежамкор технологиялар;
 - Темир йўл ҳаракат таркибидан фойдаланишда ва таъмирлашда ресурс тежамкор технологиялар;
  -  Йўл хўжалиги ва қурилишда ресурс тежамкор технологиялар;
 - Темир йўл транспорти автоматикаси, электр алоқаси ва энерготаъминотида ресурс тежамкор технологиялар;
  - Темир йўл транспортининг молия-иқтисод соҳасида ресурс тежамкор технологиялар.

Анжуманнинг ялпи ва шўъба мажлисларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, лойиҳа, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ташкилотлари, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар транспорт олий таълим муассасалари вакиллари доклад билан чиқишлари кўзда тутилган.

Top