21:10 / 11.11.2015
4597

Украина ҳукумати мамлакатда меҳнат дафтарчаси юритишни бекор қилди

Украина ҳукумати меҳнат дафтарчасини бекор қилишни тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат иқтисодий тараққиёт вазири Айварас Абромавичус маълум қилди, деб хабар бермоқда УНИАН.

“Меҳнат дафтарчаси ҳақидаги муаммо ҳам ҳал этилди. Улар бекор бўлади. Юқори радага қонун лойиҳасини киритамиз. Бу иш берувчилар учун жараённи бир мунча соддалаштиради. Барча мамлакатлар бу жараёндан ўтишган”, — деди вазир.

Вазирнинг эслатишича, 2004 йилдан бошлаб мамлакатда фуқароларни иш жойларини қайд этувчи ягона меҳнат реестри юритилмоқда.

“Агар ким меҳнат дафтарчасини тутишни истаса, у уни тутаверади”, — деб қўшимча қилган Абромавичус.

Top