16 ва 21 ноябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда Марказий Осиё фитосанитария назорати миллий хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича субминтақавий лойиҳа доирасида 2та тадбир бўлиб ўтади.
16-19 ноябрь кунлари ўқув семинари ўтказилиб, унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ўсимликлар карантини лабораториялари ходимлари иштирок этади.
Практикумдан сўнг эса 20-21 ноябрь кунлари лойиҳанинг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтади. 5 мамлакатдан келган иштирокчилар эришилган натижалар борасида ҳисоботлар топширади.