07:51 / 12.11.2015
1896

Конте Евро-2016 турниридан сўнг «Ювентус»га қайтиши мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте 2016 йилнинг ёзида терма жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Францияда бўлиб ўтадиган 2016 йилги Европа чемпионатидан сўнг 46 ёшли мутахассис яна “Ювентус”ни бошқаришии мумкин.

Туринликлар клубининг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги айтилган. Мутахассис ўз кучини АПЛда синаб кўришни истайди.

Қўшимча ўрнида, Синиша Михайлович “Милан”жамоаси билан жорий мавсум якунида кучли учликдан ўрин олмаса, "россонерилар" раҳбарияти янги мавсум учун Контени таклиф қилиш ниятида.

Top