20:03 / 12.11.2015
7848

KUN.UZ дайжести: 12 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 12 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

ЖЧ-2018 саралаши: Ўзбекистон терма жамоаси КХДРни 3:1 ҳисобида енгди>>

Бугун, 12 ноябрь куни Тошкентдаги Марказий "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ҳамда КХДР миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон 96 фоизга аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондиради>>

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси томонидан “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – устувор вазифа” мавзусида матбуот анжуман ўтказилди.

Миландаги EXPO 2015 иштирокчилари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти билан танишди>>

Жорий йилнинг май ва октябрь ойлари ўртасида Италиянинг Милан шаҳрида EXPO Milano 2015 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.

“Трансмашхолдинг” Тошкент метросига янги поездлар таклиф қилмоқда>>

Россиянинг транспорт машинасозлиги йўналишидаги энг йирик корхонаси бўлмиш “Трансмашхолдинг” Тошкент метрополитенига янги поездлар таклиф қилмоқда. 

Япония ва Ўзбекистон олийгоҳлари ректорлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда>>

Тошкентда II Ўзбекистон ва Япония ректорлари конференцияси ҳамда VI Ўзбекистон-Япония академик форуми ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришдир, деб хабар беради олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкентда кучли шамол туфайли уйларнинг шиферлари учиб тушди>>

12 ноябрь куни тонгида Тошкентда кучли шамол кузатилди. Натижада шаҳарнинг бир қатор туманларида электр симларининг узилиши, автомобиллар устига дарахтлар йиқилиши ҳолатлари рўй берган.

Ўзбекистон 3 халқаро йўлакни бирлаштиради>>

Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да XII халқаро “Транспорт ва логистика – TransUzbekistan 2015” кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри ёзмоқда.

Япониянинг Сока университети ЎзДЖТУ билан ҳамкорлик ўрнатади>>

12 ноябрь куни Япониянинг Сока университети ректори Ёшиҳиса Баба Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда кун.уз сайти мобил мухбири хабар берди.

Ўзбекенгилсаноат: IX халқаро саноат ярмаркаси якунларига кўра экспорт шартномалари режанинг 102.5 фоизи миқдорида имзоланди>>

IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси якунларига кўра “Ўзбекенгилсаноат” компанияси корхоналари ҳамда хорижий ҳамкорлар билан экспорт шартномалари режанинг 102.5 фоизи миқдорида имзоланди.

Бюджет асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун талаблар ўзгармайди>>

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқилди.

Ўтган ҳафтда Ўзбекистон ҳудудида 261 марта ёнғин содир бўлди>>

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 261та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган.

Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳар куни деярли 795 минг кишига хизмат кўрсатмоқда>>

Тошкент аҳолисига жамоат транспорти хизматлари кўрсатувчи компания бўлмиш "Toshshahartransxizmat" таркибидаги уловлар орқали кунига 794,4 минг йўловчи ташилмоқда.

Top