08:23 / 12.11.2015
2364

Нью-Йоркда рассом Уорхол ижодига мансуб Мао Цзэдун портрети 47,5 млн долларга сотилди

АҚШлик машҳур рассом Энди Уорхол ижодига мансуб Хитой компартиясининг марҳум етакчиси Мао Цзэдуннинг портрети Нью-Йоркда Sotheby's аукционида 47,5 млн долларга сотилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

1972 йилда чизилган портрет версиясида Мао Цзэдун тўқ-кўк френчда (ҳарбий куртка)да ҳаворанг фонда тасвирланган. Цзэдун юзининг чап қисми сариқ ранг билан, лаблари эса тўқ пушти рангга бўялган.

Аввалроқ рассомнинг мўйқаламига мансуб Мэрилин Монро портрети 36 млн долларга сотилгани маълум қилинганди.

Top