17:43 / 12.11.2015
5880

Сурхондарёда ўз фарзандини 5 млн сўмга сотишга ҳаракат қилган шахслар қўлга олинди

Сурхондарёда ўз фарзандини 5 млн сўмга сотишга ҳаракат қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

СВОЖЖДЛҚК департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Қизириқ туман бўлими ходимлари ҳамкорликда фуқаро Т. Қўзижонованинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда шу туманда яшовчи фуқаро Қўчқор Ашотов укаси Темир Ашотов билан 2008 йилда туғилган вояга етмаган қизи Унгал Бешимовани сотишга ҳаракат қилган чоғда қўлга олинган.

Улар Т. Қўзижоновага қизни 9 млн сўм эвазига сотиб олишни таклиф қилган ва ундан 5 млн сўмни олдиндан беришни сўрашган. Жиноятчилар айнан шу пулларни олиш пайтида қўлга олинди.

Top