12:03 / 12.11.2015
3976

Япония ва Ўзбекистон олийгоҳлари ректорлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда

Тошкентда II Ўзбекистон ва Япония ректорлари конференцияси ҳамда VI Ўзбекистон-Япония академик форуми ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришдир, деб хабар беради олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, икки давлат мутахассислари ўртасида кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқий фаолият олиб бориш йўналишларида тажриба алмашишни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Япония делегацияси таркибига 65 киши киради.

Уларга Япония таълим, мадания, спорт, фан ва технологиялар вазири Кихеи Маэкава бошчилик қилади.
Конференция иштирокчилари ўртасида Нагоя, Ритцумейкан, Аичи, Васэда, Кейо, Цукуба, Сока, Киото, Миэ, Ришшо, Хоккайдо ва бошқа институтлар ректорлари бор.

Top