15:33 / 13.11.2015
2681

Қирғизистонда кейинги ҳаж мавсумида ҳали ҳажга бормаганларнинг мурожаати биринчи навбатда инобатга олинади

"Ҳозирда ҳаж зиёратига боришни истовчилар миқдори ошмоқда. Бу вақтда эса Саудия Арабистони шароитларни яхшилаш мақсадида ўринларни 20 фоизга қисқартиришини маълум қилган", дея маълум қилган Қирғизистон Олий муфтияти вакили Замир Ракиев.

Унинг маълум қилишича, шу туфайли Қирғизистонда янги ҳаж мавсумида биринчи навбатда Макка ва Мадина зиёрати учун илк бор отланганларнинг мурожаати қондирилади.

"Аввал ҳам ҳаж зиёратини амалга оширишга улгурганлар учун биз кичик ҳажга боришни тавсия қиламиз. Илк марта ҳажга бормоқчи бўлганларда эса муаммо бўлмайди", дейди Ракиев.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги ҳаж маросими вақтида 2 марта кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Дастлаб қурилиш крани зиёратчилар устига қулаши, бироз ўтиб тиқилинч туфайли 1000га яқин зиёратчи оламдан ўтди. Шу туфайли Саудия Арабистони Маккадаги шароитларни яхшилашга киришган.

Top