15:07 / 13.11.2015
7163

Қўйлиқда гашиш сотувчилари тармоғи фош қилинди

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартиботчилари томонидан Қўйлиқ бозори атрофида гашиш савдоси билан шуғулланиб келган шахслар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, 2014 йил декабрида Миробод тумани ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қорадори 2015” тезкор тадбири давомида Қўйлиқ-1 даҳасидаги “Сайхун” кафеси олдида Арсен Амбросян исмли шахс қўлида гашиш моддаси билан ушланди.

Ўтказилган тергов давомида у гиёҳванд моддани Шавкат Эргашев исмли шахсдан олгани аниқланди. Бу жиноятчи ҳам қўлга олинганида гашиш моддасининг асосий етказувчиси – Фазлиддин исмли шахс ҳибсга олинди.
Уларнинг иши судда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Top