21:17 / 13.11.2015
3191

"ru" ҳудудида почтага эга фойдаланувчиларга Порошенко сайтида овоз бериш тақиқланди

Электрон почтаси манзили "ru" ҳудудида бўлган россиялик интернет фойдаланувчилар бундан кейин Украина президенти Пётр Порошенко сайтида овоз бера олмайдилар. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

"Сервери Россия ҳудудида бўлган электрон почталаридан фойдаланувчилар сайтдаги мурожаатномаларга овоз бериш имкониятига эга бўлишмайди", дейилади хабарда.

Порошенконинг сайтида электрон мурожаатлар жойлаштирилиши шу йилнинг августида йўлга қўйилганди.

Мурожаатномалар сайтга қўйилганидан бошлаб ўтган 3 ой ичида 25 мингдан ортиқ овоз тўпласа, у президент томонидан кўриб чиқилади.

Top