19:50 / 14.11.2015
32608

13 ноябрь: Қўрқинчли Париж

13 ноябрь куни парижликлар, нафақат улар, балки бутун французлар учун одатий кун бўлиши керак эди. Кимдир меҳмонга, яна кимдир эса театр ва дам олиш масканига, бошқа биров эса футбол кўриш учун йўл олди. Барчаси одатдагидек ўтиши керак эди, аммо...

Аммо, автоматнинг ёқимсиз тариллаши, шаҳар бўйлаб кучли портлашлардан кейин тинч ва чиройли яшаб келаётган парижликларнинг кўзида қўрқув соя солди.

Қуйида Париж воқеалари кетма-кет эслаб ўтилади.

Парижда содир этилган 6 та терактда ҳалок бўлганлар сони 150 дан ошиб кетди>>

Парижда содир этилган 6 та терактда ҳалок бўлганлар сони 150 дан ошиб кетди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.  

ОАВ: Парижда одамларни гаровга олганлар “Бу сизга Сурия учун” деб ҳайқиришган>>

13 ноябрда кечки пайт Парижнинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида 6 та теракт амалга оширилди. Босқинчилар Парижнинг 11-округида жойлашган “Bataclan” концерт залида 100 дан кўпроқ одамни гаровга олган. Шаҳарнинг 10-округида жойлашган “Le Carillon” ресторани олдида бир босқинчи одамларга ўқ узган.

Полиция парижликларга уйдан чиқмасликни тавсия этмоқда>>

Парижда содир этилган бир қанча ҳужумлардан сўнг, полиция шаҳар аҳолисини уйларидан чиқмасликка чақирмоқда.

ОАВ: Париждаги “Батаклан” концерт зали босқинчилардан озод этилди, бироқ кўплаб қурбонлар бор>>

Француз полицияси Парижда босқинчилар томонидан одамлар гаровга олинган “Батаклан” концерт залини террорчилардан озод қилиш операциясини якунлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Bataclan театрида асирга олинганлардан 30 нафар киши қутқарилди>>

Париждаги Bataclan театрида гаровга олинганларнинг 30 нафари қутулишга муваффақ бўлди.

Теракт туфайли Париждаги барча мактаблар ёпиб қўйилди>>

13 ноябрь куни кечаси Парижда давомли терактлар юз бергач, шаҳардаги барча ўқув муассасалари, Олий ўқув юртлари, коллежлар ва мактаблар фаолияти тўхтатилди.

ИШИД: Бу "Франциянинг 11 сентябри"га айланади>>

ИШИД 13 ноябрь куни кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида амалга оширилган давомли терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Sky Tg24 канали хабар тарқатди.

Париждаги терактлар ижрочиларидан 8 нафари ҳалок бўлди>>

Айни вақтга келиб, француз махсус хизматлари шаҳарда давомли терактлар амалга оширган жангарилардан 8 нафари йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда, Франс Пресс нашри хабар тарқатди.

Обама: бу фақат Парижга эмас, бутун инсониятга ҳужумдир>>

АҚШ президенти Барак Обама Париждаги ҳодисаларга муносабат билдирди, дея хабар берди Reuters.

Парижда вафот этганларнинг кўпчилиги хорижликлардир>>

Париждаги қўпорувчилик ҳаракатларида вафот этганларнинг кўпчилиги хорижликлардир, дея хабар бермоқда Euronews жонли эфирда.

Парижда фавқулодда ҳолат тизими жорий қилинди>>

Амалга оширилган қатор ҳужумлар туфайли, Парижда фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб BFM телеканалига хабар берди Франция президенти Франсуа Олланд.

Парижга 1,5 минг аскар етиб келди>>

Франция пойтахти Париж шаҳрига террористик таҳдидлар ҳавфи мавжудлиги боис 1,5 минг нафар француз ҳарбийлари етиб келди, дея хабар қилди France24 телеканали Ички ишлар вазири Бернар Казнев маълумотига асосланган ҳолда.

Франция ва Германия ўйинидан кейин трибунадаги мухлислар хавфдан қочиб, майдонга тушиб кетишди>>

Футбол бўйича Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини (2:0) якунланганидан сўнг трибуналардаги мухлислар "Стад де Франс" стадиони майдонига чиқиб келди.

Олланд G20 саммитида иштирок этмайдиган бўлди>>

Франция президенти Франсуа Олланд Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитидаги иштирокини бекор қилди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар бермоқда.

Нью-Йорк губернатори: Франция бизнинг фожиамиз вақтида қайғурган эди, энди эса биз>>

Нью-Йорк шаҳри губернатори Эндрю Куомо Жаҳон савдо маркази осмонўпар биноси гумбази Парижда террористлар ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳамдардлик рамзи сифатида бир неча кун давомида Франция байроғи рангида ёритилишини маълум қилди.

“Батаклан”га ҳужум пайтида еттита портлаш содир бўлди>>

Террорчи жангарилар томонидан эгаллаб олинган “Батаклан” концерт залига ҳужум чоғида еттита портлаш содир этилди, деб хабар бермоқда France Info.

Хитой ва Жанубий Корея Франция халқига ўз ҳамдардлигини билдирди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин Франция халқига Париждаги туркум терактлар сабабли ўз ҳамдардлигини билдирди, дея хабар қилмоқда Reuters.

Олланд террорчиларга қарши “аёвсиз” уруш олиб боришга ваъда берди>>

Франция президенти Франсуа Олланд Париж террорчиларга қарши уруш олиб боришини айтди, деб хабар бермоқда BFM нашри.

Гувоҳ: "Батаклан"га бостириб кирган террорчилар одамларни 15 дақиқа давомида отишди>>

Europe1 радиоканали журналисти Жульен Пирс Париждаги "Батаклан" теракти содир этилган вақтда театр биносида бўлган.

Facebook`да Париж теракти муносабати билан махсус функция қўшилди>>

Facebook ижтимоий тармоғида Париждаги терактдан кейин франциядагилар ўзларининг тирик ва хавфсиз шароитларда эканини билдириши учун алоҳида функция жорий қилинди.

Терактлардан сўнг парижликларга қўноқлар таклиф қилиниб, таксичилар йўловчиларни бепул элтмоқда>>

Франция пойтахти аҳолисига жума куни тунда Париж шаҳрида бўлиб ўтган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг бир-бирига фаол кўмак бермоқда. 

Reuters: Париждаги терактларга қарамай, Франция аэропортлари ёпилмайди>>

Парижда содир этилган қатор терактларга қарамай, Франция аэропортлари ёпилмади, шу билан бирга темир йўл транспорти ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

АҚШ Париждаги туркум терактларнинг эҳтимолий ташкилотчисини маълум қилди>>

АҚШ разведкаси Париждаги қўпорувчилик ҳаракатлари ҳужумларнинг мураккаблигига кўра ИШИД эмас, балки “Ал-Қоида” томонидан ташкил этилган, дея ҳисобламоқда.

Жаҳондаги кўплаб бинолар Франция байроғи тусига кирди>>

Жаҳондаги кўплаб бино ва тарихий обидалар, Парижда бўлиб ўтган терактларга ҳамдардлик ифодаси тариқасида Франция байроғи тусига кирди. 

Париждаги теракт: Жароҳатланганлар сони 250 нафарни ташкил этмоқда>>

Париж шаҳрида 13 ноябрь оқшомида содир этилган давомли терактлар туфайли жароҳат олиб, шифохоналарга ётқизилганлар сони 250 нафарга етди. Бу ҳақда прокуратурадаги манбасига асосланган ҳолда, Франс Пресс нашри хабар тарқатган.

14 ноябрда Франциядаги барча расмий муассасалар ёпилди>>

14 ноябрь куни Париждаги барча расмий ва муниципаль муассасалар шаҳарда содир этилган қатор терактлар сабаб ёпилди. Бу ҳақда Париж мэрлиги маълум қилган.

Башар Асад: Париждагилар Сурия халқи 5 йилдан бери яшаётган аҳвол билан тўқнашишди>>

Сурия президенти Башар Асад Париждаги терактни қоралаб чиқди ва қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлигини билдирди.

Олланд: ИШИД - Париждаги терактлар ташкилотчиси>>

Франция президенти Франсуа Олланднинг тасдиқлашича, Париж шаҳрида 14 ноябрга ўтар кечаси юз берган хунрезликлар ИШИД томонидан амалга оширилди.

Олланд Париж теракти муносабати билан Францияда 3 кунлик мотам эълон қилди>>

Франция президенти Франсуа Олланд 14 ноябрга ўтар кечаси Париж шаҳрида амалга оширилган терактлар туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.

ИШИД жангарилари видеомулоқотда Францияда террористик ҳужумлар давом этишини маълум қилди>>

ИШИД террористик гуруҳи Францияда террористик ҳужумлар давом эттирилиши маълум қилинган видеомулоқотни тарқатди, дея хабар берди «Ал-Арабия».

ХХР, Италия ва Туркия Франциядаги ўз фуқароларидан кўчага чиқмасликни сўради>>

14 ноябрь куни Парижда содир бўлган қатор терактлар сабаб Франциядаги ХХР, Туркия ва Италия элчихоналари Франциядаги ўз фуқароларига агар зарурат бўлмаса уйларидан ташқарига чиқмасликларини, жамоат жойларида терактларга алоқадор ҳар қандай уюштирилажак тадбирлардан узоқда бўлишликларини сўради.

ИШИД Парижда содир бўлган терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди>>

Парижда 14 ноябрь куни содир этилган туркум терактларни “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Париж қон ичида: "Батаклан" театридан қочиб чиққанлар нажот излашмоқда (Видео)>>

«Ле Монд» газетаси журналисти Даниэль Псенни Париж теракти билан боғлиқ шов-шувли ҳодисаларни тасвирга олди.

Телефон парижлик йигитни террорчилар ўқидан асраб қолди>>

Париж теракти гувоҳларидан бири ўз мобил телефони жонини асраб қолгани ҳақида айтиб берди. iTele нашрида ёзилишича, унинг қўлидаги телефон ўқни қайтариб қолган.

Top