08:46 / 14.11.2015
4132

Bataclan театрида асирга олинганлардан 30 нафар киши қутқарилди

Париждаги Bataclan театрида гаровга олинганларнинг 30 нафари қутулишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ гаровдагилар сони 100 нафарни ташкил этиши маълум қилинган эди.
Номаълум кимсалар Парижнинг 11-округида жойлашган Bataclan театрида бир қанча одамларни гаровга олишган.

Парижнинг 10-округидаги Le Carillon ресторанида отишма содир бўлди. Жиноят содир этган кишини ушлай олишмади. “Стад де Франс” футбол стадионида иккита кучли портлаш содир бўлди. Шунингдек, Les Halles савдо марказида ҳам отишма овозлари эшитилган.
Парижда айни дамда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Франция ўз чегаралрини ёпди ва ҳарбийларни кўчаларга сафарбар этди.

Top