12:26 / 14.11.2015
2672

Франция ФФ Париж теракти қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Грэт ташкилот номидан Париждаги теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

"Франция футбол федерациясидагилар бутун мамлакатни қамраган қайғу ичида. Биз қурбонларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз", дейилади ташкилот таъзияномасида.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни кечаси Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида стадион ташқарисида портлашлар содир бўлди. Ш вақтда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида давомли терактлар амалга оширилган. Хусусан, Сена дарёси бўйидаги ресторанларда отишмалар бўлиб ўтган, "Батлакан" театри жангарилар томонидан гаровга олинган.

Охирги хабарларга кўра, терактлар натижасида камида 150 киши ҳалок бўлган.

Top