10:01 / 14.11.2015
3984

Нью-Йорк губернатори: Франция бизнинг фожиамиз вақтида қайғурган эди, энди эса биз

Нью-Йорк шаҳри губернатори Эндрю Куомо Жаҳон савдо маркази осмонўпар биноси гумбази Парижда террористлар ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳамдардлик рамзи сифатида бир неча кун давомида Франция байроғи рангида ёритилишини маълум қилди.

Мазкур бино 2001 йил 11 сентябрда эгизак бинолар террорчилар томонидан вайрон қилинган жойда қад ростлаган. “Биз Франция халқига улар бизнинг фожиамиз вақтида биз учун қандай ҳамдардлик билдирган бўлса, ўшандай тарзда ўзимизнинг жиддий ҳамдардигимизни ифода этамиз”, - дейилади Куомонинг расмий сайтдаги хабарида.

“Биз ўлдирилганлар яқинларининг қайғусига шерикмиз, жабрланган ва яқинини йўқотганлар учун тоат қиламиз. Шунингдек, эркин ва осуда замин учун курашувчилар билан ёнма-ён турамиз”, - дейди Куомо.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Top