18:54 / 14.11.2015
3219

Париждаги воқеалардан кейин Германия ва Голландия терма жамоалари учрашуви бекор қилиниши мумкин

Бугун, Евро-2016 турнирининг плей-офф ўйинлари доирасида Стокгольм шаҳрида Швеция-Дания учрашуви ўтказилади. Бу учрашув олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунга 13 ноябрь куни Парижда юз берган давомли терактлар сабаб бўлди.

Шунингдек, 17 ноябрь куни Ганновер шаҳрида ўтказилиши белгиланган Германия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда. Бунга ҳам Париждаги терактлар сабаб.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида 13 ноябрь куни оқшомида давомли терактлар содир этилди. Портлашлардан бири Франция ва Германия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашуви вақтида, "Стад де Франс" стадиони дарвозаси олдида содир этилган ва бу портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган.

Ўйиннинг биринчи тайми вақтида содир бўлган терактлар ҳақида маълумотлар кела бошлагач, ўйинни кузатиш учун стадионга келган Франция президенти Франсуа Олланд дарҳол эвакуация қилинишган, томошабинлар орасида ваҳима бошланмаслиги учун бу ҳақда эълон берилмаган ва ўйин давом эттирилган.

Top