10:30 / 14.11.2015
6343

Рамзон Қодиров мусулмон давлатлари етакчиларини террорчиликка қарши бирлашишга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Париждаги терактлардан кейин араб ва мусулмон давлатлари етакчиларини террорчиларга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

“Ҳозир Париждаги терактлар ортида Иблис давлати турганига ҳеч кимда шубҳа қолмади”, деб ёзди Қодиров инстаграмдаги саҳифасида.

Қодировнинг айтишича, ИШИДнинг “террорчилик интернационали” сафларида дунёнинг барча давлатларидан ўн минглаб жангарилар тайёрланган.

Кодировнинг фикрича, агар террорчилик мағлуб этилмаса, дунё ағдар-тўнтар бўлиб, “бундай қонли воқеаларнинг охири бўлмайди”.

ИШИД Франциядаги 13 ноябрдаги воқеаларни АҚШдаги 11 сентябрь воқеалари билан тенглаштирди.

Top